ШАХСИЙ АХБОРОТ
Сиз ўзингизнинг ҳақиқий ёки демо-ҳисоб варағингизда амаллар бажараётганингизда биз масалан, Сизнинг молиявий эҳтиёжларингизни баҳолаш учун, Сизнинг талабларингиз ва амалларингизга ишлов бериш учун, Сизга қизиқарли бўлиши мумкин бўлган маҳсулотлар ва хизматлар тўғрисида хабар қилиш учун ва Сизнинг ҳисоб-варағингизга хизмат кўрсатиш учун Сиз ҳақингиздаги ахборотни иш мақсадларида сўраймиз. Бундай ахборот ўз ичига қуйидагиларни қамраб олиши мумкин:
- Анкета маълумотлари – талабнома бланкаларида ва бошқа шаклларда Сиз тақдим этадиган ахборот: Ф.И.Ш., алоқа қилиш учун маълумотлар, электрон почта, туғилган сана, машғулот тури, мулк ва даромад даражаси.
- Операциялар тўғрисида ахборот – Сизнинг биз ва бизнинг ҳамкорларимиз ўртасидаги фаолиятингиз тўғрисида, шунингдек бизнинг Сиз билан ўтказган музокараларимиз тўғрисида маълумот. Масалан, Сизнинг ҳисоб варағингиз баланси, савдо фаолиятингиз. Сизнинг талабномаларингиз ва бизнинг жавобларимиз, кўрилган чоралар.
- Текширувчи ахборот – шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, жумладан, паспорт ёки ҳайдовчилик гувохномаси. ИнстаФорекс компаниясининг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган очиқ манбалардан ёки бошқа тузилмалардан биз оладиган умумий хусусиятга эга бўлган маълумотлар ҳам мисол бўлиши мумкин. Пулни ўзлаштиришга қарши сиёсат биздан Сизнинг шахсингизга идентификация қилиш учун ахборот тўплаш ва зарур чораларни кўришни талаб этади.
- Сизнинг обуналарингиз тўғрисида ахборот.
COOKIES – ФАЙЛЛАР ТЎҒРИСИДА
Cookies – бу сайтга ташриф буюрувчининг компьютерида сақланадиган, унча катта бўлмаган файллар бўлиб, уларда мазкур сайтдан ўтишларни ва ташрифлар статистикасини кузатиб бориш учун фойдаланиладиган ахборот бўлади. Мазкур ахборот рекламанинг энг самарали йўналишларини аниқлашга имкон беради, ҳамда сайтга ташриф буюрувчиларнинг фаоллигининг умумий манзараси тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш имконини беради. ИнстаФорекс компанияси ёки унинг истаган лойиҳаси компаниянинг дастурий таъминоти билан ишлашни таъминлашда бу файллардан фойдаланиши мумкин. Cookiesда сақланаётган ахборот аноним ҳисобланади ва фойдаланувчини бир маънода идентификация қила олмайди.
ҲИМОЯЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
ИнстаФорекс Хавфсиз Уланишлар Протоколи (SSL)дан - Сиз тақдим этган маълум бир ахборотни ҳимоя қилиш учун кодлаш технологиясидан фойдаланади. Технологияларнинг бу кўриниши Сизнинг ахборотингизни бизга узатаётганингизда ИнстаФорекс компаниясидан ташқари бошқалар томонидан ушлаб қолинишидан Сизни ҳимоя қилади. Биз ўз веб-сайтларимизнинг тўла хавфсизлигини таъминлаш учун ва уларнинг тармоқ стандартларига мос келиши учун сидқидилдан ишламоқдамиз. Биз шунингдек ҳимоя қилишнинг бошқа воситаларидан ҳам фойдаланамиз, жумладан, киришни чеклаш тизими (масалан, пароллар ва шахсий идентификацион рақамлар), шунингдек маълумотлар базалари ва тизимларга рухсат этилмаган киришни назорат қилиш механизми.
ҲАМКОРЛАРИМИЗГА АХБОРОТ ТАҚДИМ ЭТИШ
Биз юқорида тавфсифланган шахсий маълумотларни ҳамкорларимизга иш мақсадида, жумладан мижозларнинг ҳисоб-варақларига хизмат кўрсатиш ва компаниянинг янги махсулотлари ҳамда хизматлари тўғрисида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ хабардор қилиш кабиларни тақдим этишимиз мумкин. Бизнинг ҳамкорларимиз қаторига бизга тегишли бўлган ёки бизнинг назоратимизда бўлган компаниялар, шунингдек компаниянинг капиталида иштирок этиш улушига эга бўлган компаниялар кириши мумкин. Ҳамкорларимиз ИнстаФорекс компанияси каби мазкур сиёсатга мувофиқ махфийликка кафолат беришади.
УЧИНЧИ ШАХСГА АХБОРОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ
ИнстаФорекс Сизнинг шахсий маълумотларингизни учинчи шахсга тақдим этмайди, бундан юқорида тавфсифланган қоидалар мустасно. Учинчи шахслар рўйхатига ИнстаФорекс компанияси назорат қиладиган фақат техник хизматларни тақдим этиш учун техник қўллаб-қувватлашни таъминлайдиган, шахсий маълумотларнинг ва улардан фойдаланишнинг махфийлигини сақлашга кафолат берадиган бошқа компаниялар кириши мумкин. Биз шунингдек Сизнинг шахсий ахборотингизни учинчи шахсларга Сизнинг йўриқларингизни бажариш учун тақдим этишимиз мумкин. ИнстаФорекс Сизнинг шахсий маълумотларингизни ҳеч қачон сотмайди.
ТАРТИБГА СОЛИБ ТУРУВЧИ ОРГАНЛАРГА АХБОРОТ ТАҚДИМ ЭТИШ
Маълум бир ҳолатларда ИнстаФорекс компанияси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Сизнинг шахсий маълумотларингизга кириш учун учинчи шахсларга рухсат бериши мумкин. Масалан, биз Сизнинг маълумотларингизни ўзимизнинг ҳуқуқ ва мулкимизни ҳимоя қилиш мақсадида судда қатнашиш талаби ёки бошқа расмий талаблар мавжуд бўлганда тартибга солувчи органлар ва ҳуқуқ тартиботи органлари билан ҳамкорлик қилиш учун очиб беришимиз мумкин. Бундан мазкур қоидалар мустасно бўлиб, биз Сизнинг шахсий маълумотларингиздан бошқа мақсадларда Сизнинг рухсатингизсиз фойдаланмаймиз.
АХБОРОТНИ ОЧИШДАН БОШ ТОРТИШ
Сиз биз сўраётган бирор бир шахсий маълумотингизни очишга мажбур эмассиз, лекин бизга керакли маълумотларни ололмаганимиз тақдирда биз Сизга ҳисоб-варағини оча олмаймиз ва унга хизмат кўрсата олмаймиз. Бизлар тақдим этаётган маълумот ҳақиқий, тўлиқ ва янги бўлиши учун қўлимиздан келган хамма нарсани қиламиз, мижозларга шахсий маълумотлардаги ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида компанияни хабардор қилишни тавсия этилади.
Агар Сиз шахсий маълумотларингиз учинчи шахсларга, юқорида тавфсифланган холлардан ташқари маълум бўлишини истамасангиз, бу билан кўрсатилган электрон почта билан боғланинг: clients@instaforex.com ёки қуйидаги почта манзилига хат жўнатинг: